Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Валютани яширин тарзда олиб чиқишга уринишнинг ўз вақтида олди олинди
1993
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги ҳолат фош қилинди.
Валютани яширин тарзда олиб чиқишга уринишнинг  ўз вақтида олди олинди

“Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу постга “MAN” русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро Н.Н. оғзаки сўровдан сўнг, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, шахсий кўрик жараёнида фуқаро курткасининг ички чўнтагидан ва ҳамёни ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 9 800 АҚШ доллари ҳамда 15 200 қозоқ тенгесини яширин тарзда олиб чиқаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

15.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг