Тадбир давомида фуқаро Х.С.га тегишли “Лабо” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомобиль юкхонасига гўё хашаклар ортилгандек қилиб жойланган, бироқ ҳашак ўрнида умумий қиймати 120 миллион сўмлик ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 240 дона газ ҳисоблагичларни ортиб олганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
14.02.2019