Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Зил-130” операцияси қонунбузарга қимматга тушди
1961
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош этишди.
“Зил-130” операцияси қонунбузарга қимматга тушди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ж.Ё бошқарувида бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинаси Янгиқўрғон тумани ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 70 дона телевизорлар, 250 дона телевизор пультлари, 185 дона телевизорлар учун платалар ҳамда 2 дона домофон моддий-товар бойликлари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, олинган кўрсатмаларга асосан фуқаро Н.Ш.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилганида, ушбу фуқаронинг яшаш уйининг айвонида 4 дона 55 дюймли телевизорлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, юқоридаги товарларнинг умумий қиймати 470 миллион сўмни ташкил қилди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.   

13.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг