Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Опий” гиёҳвандлик воситаси божхона чегарасида тўхтатиб қолинди
1651
Мамлакатимизга контрабанда ашёларини кириб келишини олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш бўйича Давлат божхона қўмитаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Опий” гиёҳвандлик воситаси божхона чегарасида тўхтатиб қолинди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам  контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Хусусан, “Айритом” чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистон Республикасига кириб келган юк поезди таркибидаги вагоннинг хуфия жойига беркитилган, соф оғирлиги 187 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлигини аниқлаб, тўхтатиб қолишди.

Яна бир ҳолатда эса мазкур пост орқали кириб келган фуқаро А.Н ҳеч қандай ҳужжатларсиз, декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, таркибида наркотик моддалари бўлган 10 дона “Tramadol Tablets 100” номли таблеткаларни яширинча олиб кираётгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

13.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг