Лекин шунга қарамай сўнгги пайтларда таркибида наркотик ва психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларини почта жўнатмалари орасида жўнатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари шу турдаги қоидабузарликларни фош қилишди.
Жумладан, фуқаролар Ю.И., А.А., Б.А. номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганда “CN22” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 300 дона “Феназепам”, “Лоразепам” ҳамда “Оксазепам” психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, мазкур пост ходимлари томонидан фуқаролар О.К., Б.Н.,О.Ф. номига келган почта жўнатмалари орасидан эса 204 дона “Трамадол”, “Андипал”, “Рокацет плюс” каби психотроп таблеткалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15.02.2019