Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тезкор хабарлар
Божхоначилар 3,8 млрд. сўмлик телевизорларнинг ноқонуний олиб кирилишини фош қилишди Тезкор хабарлар

Давлат божхона хизмати органлари томонидан республикамиз ҳудудига товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

8.02.2019

Вагон купесидаги иситиш мосламаларига яширилган электрон сигаретлар фош этилди Тезкор хабарлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Москва–Андижон” йўналишидаги халқаро қатнов поездида йўловчиларнинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида умумий қиймати 182,3 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига чек қўйилди.

7.02.2019

Қонунбузарларнинг ниятини божхоначилар пучга чиқарди Тезкор хабарлар

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Тошкент халқаро аэропорти” орқали товар-моддий бойликлари, хусусан, дори воситаларини ноқонуний олиб ўтилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда аниқлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

7.02.2019

Катта миқдордаги товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари қонунбузарлар томонидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

6.02.2019

Уяли телефонларни яшириш наф бермади Тезкор хабарлар

Наманган вилояти божхоначилари уяли алоқа телефонларни юртимизга яширинча олиб кириш ҳолатига чек қўйишди.

6.02.2019

Божхоначилар сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сақланаётган ноқонуний омборни фош этишди Тезкор хабарлар

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти божхоначилари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида тезкор тадбир ўтказишди.

5.02.2019

Оёқ кийимларига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди Тезкор хабарлар

Маълумки юртимизга фуқароларга ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо ушбу маҳсулотларни кўп миқдорда мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

5.02.2019

Урганч шаҳридаги пахта ёғи сақланаётган “яма” фаолиятига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ҳудудида сифатсиз, қўлбола усулда қуйилган пахта ёғи маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётган фуқароларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.

4.02.2019

“Ғишткўприк”да тиббиёт воситаларини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари тиббиёт буюмларининг ноқонуний олиб киришга бўлган бир нечта уринишларни фош қилишди.

4.02.2019

Нон ва мош орасига яширилган кумуш тақинчоқлар фош этилди Тезкор хабарлар

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, божхона чегараси орқали республикага кириб келаётган йўловчилар томонидан қиймати ва миқдори божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқ бўлмаган товарларни тўловларсиз олиб ўтишлари мумкин. Фақатгина жисмоний шахслар ёнидаги товар-моддий бойликларни тўғри декларациялаб беришса, кифоя

4.02.2019

Божхоначилар умумий қиймати 210 миллион сўмлик, қарийб 10 минг қути тамаки маҳсулотларини фош этишди Тезкор хабарлар

Мўмай даромад ортидан қувиш инсонни жиноят кўчасига етаклайди. Аммо ҳар қандай қонунбузарлик учун жазо муқаррарлигини англаб етиш муҳим аҳамиятга эга.

4.02.2019

Қонунбузарларнинг ноқонуний фаолияти тўхтатиб қолинмоқда Тезкор хабарлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан товарларни ноқонуний йўллар билан кириб келиши ва сотилишини олдини олишга қаратилган кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

1.02.2019

Божхоначилар ов қуроли ва патронларнинг ноқонуний айланмасига чек қуйишди Тезкор хабарлар

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилиш ҳолатларининг ўз вақтида олди олиниб, керакли чоралар кўрилмоқда.

1.02.2019

Божхоначилар поезд вагонларига яширилган 290 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотларни фош этишди Тезкор хабарлар

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

1.02.2019

Наманганда ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда 2 турдаги маиший техника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига доир яна бир божхона қоидабузарлиги фош этилди.

31.01.2019

Божхоначилар яна бир “устасифаранглик”ни фош этишди Тезкор хабарлар

Сифати кафолатланмаган алкоголли ичимликлар инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Бироқ, шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган ҳолда алкоголли маҳсулотларини республикамизга ноқонуний олиб киришга уринишмоқда.

31.01.2019

Симоб олди-сотдиси билан шуғулланаётганлар қўлга олинди Тезкор хабарлар

Симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Аммо шунга қарамай мўмай даромад эвазига мазкур заҳарли моддани ноқонуний сотишга уринган айрим кимсалар ҳам учраб турибди.

30.01.2019

Аэропортда божхоначилар товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди Тезкор хабарлар

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Баку-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган йўловчилар орасида тезкор тадбир ўтказди.

30.01.2019

Фарғонада 934 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаётган фуқаро қўлга олинди Тезкор хабарлар

Гиёҳвандлик аср вабоси дея кўп таърифланади, бу иллатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тарғибот ва ташвиқот орқали ҳар қанча қарши курашмасин ушбу жирканч иллат бўлмиш гиёҳванд моддаларни етиштириш, сақлаш ва истеъмол қилиш билан шуғулланаётган фуқаролар афсуски ҳали ҳамон учраб турибди.

28.01.2019

Божхоначилар мамлакатимизга психотроп моддаларнинг яширинча кириб келишини тўхтатиб қолишди Тезкор хабарлар

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйишди.

28.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг