Хусусан, божхоначилар томонидан Хитойдан келган ва шаҳардаги омборлардан бирида сақланаётган оёқ кийим тагликлари назоратдан ўтказилди.
Текширув вақтида аниқланишича, ҳужжатларда кўрсатилган товарлардан ортиқча бўлган ва яширин тарзда сақланаётган 2400 жуфт болалар оёқ кийими, 57 525 жуфт аёллар шиппагининг таг қисми ва 72 348 жуфт аёллар шиппагининг устки қисми борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний сақланаётган товарларнинг умумий қиймати 2 миллиард 647 миллионни ташкил қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
6.02.2019