Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оёқ кийимларига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди
2540
Маълумки юртимизга фуқароларга ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо ушбу маҳсулотларни кўп миқдорда мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.
Оёқ кийимларига яширилган заргарлик  буюмлари фош этилди

Ана шундай бир нечта уринишлар Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости аниқланди.

Ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Т.Н. ҳолислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг қўл юклари орасида ва этиги ичига яширилган, оғзаки сўровда тақдим этилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 7 560 000 сўмлик, жами оғирлиги 252 грамм бўлган 39 дона оқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини мамлакатимизга яширинча олиб келаётганида тўхтатиб қолинди.

Шу каби яна бир ҳолатда фуқаро У.А. нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, жами оғирлиги 335 гр. бўлган, оқ металлдан ясалган умумий қиймати 10 050 000 сўмлик яъни, 45 дона заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, божхоначиларда эътиборини тортган фуқаро М.Г. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, оёғидаги қора рангли туфлисининг ички товон қисмига 2 дона целлофан пакетда қиймати 21 000 000 сўмлик, оғирлиги 70 грамм бўлган 17 дона сариқ металлдан ясалган  заргарлик буюмларини қўшни мамлакатдан яшириб олиб кираётганлиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

5.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг