Аммо, айрим шахслар томонидан мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширган ҳолда олиб киришга уринишлар кўзга ташланмоқда.
Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтилишига доир қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди.
Фуқаро А.Х.нинг қўл юклари орасидаги нон ва идишга солинган мош ичига яшириб қўйилган салкам 72 гр. оғирликдаги кумуш тақинчоқларни олиб кираётганида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
4.02.2019