Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарларнинг ноқонуний фаолияти тўхтатиб қолинмоқда
1859
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан товарларни ноқонуний йўллар билан кириб келиши ва сотилишини олдини олишга қаратилган кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Қонунбузарларнинг ноқонуний фаолияти тўхтатиб қолинмоқда

Жумладан бўлим ходимлари томонидан, Чилонзор туманидаги автотураргоҳларида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Д. “шартли харидор”га хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 75 дона “Протеин” (одам мушакларини бақувват қилувчи биологик фаол қўшимчалар)ни салкам 3 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди. Унинг автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида ҳам яна 30 дона “Протеин” борлиги аниқланди.

Ушбу жами 105 дона “Протеин”ларнинг умумий қиймати 25,2 млн. сўмни ташкил этар экан.

Яна бир тезкор-қидирув тадбир давомида  Яшнобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро В.Х.нинг хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда хонадон ҳовлисида  божхона расмийлаштирувидан ўтмаган “BMW S1000RR” русумли мототранспортни фойдаланиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати  15 минг АҚШ доллари бўлган мототранспорт ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

1.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг