Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада 934 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаётган фуқаро қўлга олинди
2455
Гиёҳвандлик аср вабоси дея кўп таърифланади, бу иллатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тарғибот ва ташвиқот орқали ҳар қанча қарши курашмасин ушбу жирканч иллат бўлмиш гиёҳванд моддаларни етиштириш, сақлаш ва истеъмол қилиш билан шуғулланаётган фуқаролар афсуски ҳали ҳамон учраб турибди.
Фарғонада 934 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаётган фуқаро қўлга олинди

Куни кеча Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида вилоят божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши  курашиш бўлими ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро М.Д.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, ушбу уйнинг боғ қисмида қуриган ўтлар орасига беркитиб сақланаётган қора рангли целофан пакетга ўралган ўткир ҳидли, оч яшил рангли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда ва 1 дона қоғоз ўрамга ўраб жойлаштирилган ҳамда боғнинг охиридаги бурчакли девор тагидаги маккажўхори поялари орасига беркитилган ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддаси – марихуана моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, олинган ашёвий далиллар 934 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг