Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аэропортда божхоначилар товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
2754
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Баку-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган йўловчилар орасида тезкор тадбир ўтказди.
Аэропортда божхоначилар товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Тадбир давомида яшил йўлак орқали ҳаракатланаётган фуқаролар Р.Р. ва А.А. божхоначилар эътиборини тортди. Натижада, фуқаролар белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганда, уларда декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган товар моддий бойликлари борлиги аниқланди. Хусусан, фуқаро Р.Р.да 10 дона қадимий гиламлар ва 15,5 грамм сариқ металдан ясалган заргарлик буюмлари, шунингдек, фуқаро А.А.да эса 6 дона қадимий гилам ва 30 грамм сариқ металдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги фош этилди.

Шу куннинг ўзида “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро Ш.М. қизил йўлакдан ҳаракатланаётганда божхоначилар томонидан тегишли тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, фуқаро декларацияда кўрсатмасдан, яширин тарзда турли касалликларга қарши қўлланиладиган 11 турдаги 199 конвалютада 2691 дона ва 2 та қутида 200 дона таблетка ҳамда 45 дона ампулаларни олиб келаётгани фош этилди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

30.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг