Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро М.Х.нинг қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, умумий қиймати 13 миллион сўмлик, 627 дона тиббиётда фойдаланиладиган иплар ҳамда металлдан ясалган тиббиёт буюмларини ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, фуқаро А.Ф. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, оғзаки сўровда тақдим қилинмаган умумий қиймати 16,3 миллион сўмлик, 168 дона тиш тиббиёт анжомларини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганда тўхтатиб қолинди.
Яна бир фуқаро М.А. нинг қўл юклари орасига яширилган, оғзаки сўровда тақдим қилинмаган умумий қиймати 49,2 миллион сўмлик 59 қути тиббиёт тиш пломбаларини божхона декларациясига ёзмасдан олиб киришга бўлган уринишлари фош қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
4.02.2019