Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар умумий қиймати 210 миллион сўмлик, қарийб 10 минг қути тамаки маҳсулотларини фош этишди
2161
Мўмай даромад ортидан қувиш инсонни жиноят кўчасига етаклайди. Аммо ҳар қандай қонунбузарлик учун жазо муқаррарлигини англаб етиш муҳим аҳамиятга эга.
Божхоначилар умумий қиймати 210 миллион сўмлик, қарийб 10 минг қути тамаки маҳсулотларини фош этишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХЧҚ ходимлари билан ҳамкорликда юртимиз ҳудудига йирик миқдордаги тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга уринган шахснинг қилмишларини фош этишди.

Вилоятнинг Бекобод туманидаги чегара ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида тун қоронғусида оғир қопни кўтарганча чегарадош ҳудудда изғиб юрган шахс ҳушёр ходимлар томонидан қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу шахс 1990 йилда туғилган, фуқаро Ф.Х. бўлиб, у мамлакатимиз ҳудудига умумий қиймати 210 млн. сўмлик, жами 9590 қути тамаки маҳсулотларини божхона тўловларни тўламасдан олиб киришга уринган экан.

Хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркаси билан маркаланмаган “Business Royals” номли ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

4.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг