Хусусан, қўшни мамлакатдан республикамизга пиёда ҳаракатланиб келган фуқаро А.Э.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Натижада, фуқаро А.Энинг эгнидаги кийимларида яширилган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, божхона назоратидан яширин тарзда олиб ўтилаётган 40 дона “NOKIA” русумли уяли телефонлари борлиги аниқланди.
Ушбу товар моддий бойликларининг умумий қиймати қарийб 3,2 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
6.02.2019