Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сақланаётган ноқонуний омборни фош этишди
2405
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти божхоначилари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида тезкор тадбир ўтказишди.
Божхоначилар сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сақланаётган ноқонуний омборни фош этишди

Тадбир давомида фуқаро М.М.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадонда ташкил қилган “Яма”да сифати кафолатланмаган маҳсулотлар – 3984 дона дори ва тиббиёт воситалари, 28 000 дона спиртли ичимлик акциз маркалари, шунингдек, парфюмерия, энергетик ичимликлар, ҳамда рангли металл парчалари борлиги аниқланди. “Яма”даги товарларнинг умумий баҳоси 475,8 миллион сўмни ташкил қилди.

Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

5.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг