Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Симоб олди-сотдиси билан шуғулланаётганлар қўлга олинди
2679
Симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Аммо шунга қарамай мўмай даромад эвазига мазкур заҳарли моддани ноқонуний сотишга уринган айрим кимсалар ҳам учраб турибди.
Симоб олди-сотдиси билан шуғулланаётганлар қўлга олинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Бектемир туманида  ўтказилган тадбир давомида фуқаролар Д.А. ва З.А. “шартли харидор”га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

30.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг