Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди
1893
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда 2 турдаги маиший техника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига доир яна бир божхона қоидабузарлиги фош этилди.
Наманганда ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.З. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц Спринтер” русумли юк автомашинаси Наманган вилояти  Янгиқўрғон туманида ходимлар томонидан тўхтатилди. Сўнгра, ушбу автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда юк автомашинасининг юкхона қисмида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 133 миллион сўмлик 57 дона рангли телевизор ҳамда 2 дона микротўлқинли печ маиший техника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

31.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг