Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар мамлакатимизга психотроп моддаларнинг яширинча кириб келишини тўхтатиб қолишди
1828
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйишди.
Божхоначилар мамлакатимизга психотроп моддаларнинг яширинча кириб келишини тўхтатиб қолишди

Хусусан, фуқаро Э.Н. ўз бошқарувидаги “Опел Астра” автомашинаси билан мамлакатимизга кириб келганидан сўнг, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, фуқаронинг автомашинасидан оғзаки савол-жавобда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 5 қути – 250 дона “Циклодол тригексифенидил” психотроп дори воситалари мавжудлиги аниқланди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Э.Н.га нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

28.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг