Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сохта “сарроф”
2215
Мамлакатимизда валюта бозорини эркинлаштириш, нақд хорижий валюта муомаласи доирасини тартибга солиш, валюта айрибошлаш операцияларини янада соддалаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Сохта “сарроф”

Аммо, нақд хорижий валюталарни ноқонуний айирбошлашга уринаётган сохта саррофлар айни шу ислоҳотларнинг самарадорлигига путур етказиши мумкин.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда қўштирноқ ичидаги саррофлар фаолияти фош этилди.

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида  фуқаролардан бири ўзига тегишли автомашинада  30 минг туркман манатини жами 60 000 000 сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, курткаси чўнтагида ҳам 9800 туркман манати борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

16.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг