Жумладан, мамлакатимиздан чиқиб кетаётган фуқаро Д.Р божхона назорати худудига кириб келаётган вақтида унинг ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди. Натижада, фуқаро белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда рўмолчага ўраб ички кийимлари орасига яшириб олган, умумий қиймати 13 112 000 сўмлик жами 65,56 гр. 10 дона узук ва 20 дона сирғани ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
13.02.2019