Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Каптива”га яширилган сифати кафолатланмаган дори-дармонлар фош этилди
2055
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Даут-ата” чегара божхона пости ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчалар ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
“Каптива”га яширилган сифати кафолатланмаган  дори-дармонлар фош этилди

Жумладан, мамлакатимизга ўзининг “каптива” русумли автомашинасида кириб келган фуқаро М.А. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг автомашинасидан божхона ходимларига маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 25 миллион сўмлик биоактив қўшимчалар борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаро Ю.Б. нинг ҳам тузган режасини божхоначилар пучга чиқарди. Фуқаронинг автомашинаси божхона кўригидан ўтказилганида, салкам 48 миллион сўмлик биоактив қўшимчаларни мамлакатимизга яширин тарзда олиб киришга уриниши фош этилди.

“Волгоград-Тошкент” йўловчи поезди божхона назоратидан ўтказилганида эса, вагонлардан бирининг плафони орқасига яширилган 15 миллион 230 минг сўмлик турли хил дори воситалари борлиги аниқланди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 88 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

16.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг