Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яшириш наф бермади
1513
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постида яна бир божхона қоидабузарлиги ўз вақтида фош этилди.
Яшириш наф бермади

Мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Х.Н. божхона чегараси орқали ҳаракатланиш чоғида божхона ходимида шубҳа уйғотганлиги туфайли тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ушбу шахс эгнидаги кийимлари ичидан, тана қисмига ўраб 30 дона аёллар рўмолини яширинча олиб ўтаётганлигида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, яна бир фуқаро ҳам 22 дона аёллари рўмолини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан ва оғзаки сўровида маълум қилмасдан, яширинча Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

15.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг