Натижада, унинг сумкаси ичидан Ўзбекистон Республикасига божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан (65 гр.) ортиқча бўлган умумий оғирлиги 360 граммга яқин кумуш буюмлар борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан божхоначилар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.
Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида фуқаро Ғ.Н. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Шунингдек, жами баҳоси 9 миллион сўмга яқин бўлган кумуш буюмлар тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.
13.02.2019