Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Келес шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Ф.С. 470 қутида жами 28 минг 200 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида қўлга олинди. Олинган ашёвий далилларнинг дастлабки қиймати 4 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
27.12.2018