Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Урганчда пиротехника “олди-сотдиси” билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
1498
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ғайриқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Урганчда пиротехника “олди-сотдиси” билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Тадбирда Урганч шаҳридаги марказий деҳқон бозори ёнида фуқаро Ж.С. шубҳа остига олиниб, унга тегишли бўлган сумка кўздан кечирилди. Натижада,  фуқаронинг сумкасида 420 минг сўмлик жами 700 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу ҳуқуқбузарликни илдизи билан бартараф қилиш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, Ж.С.нинг кўрсатмасига биноан шаҳардаги Хотира майдони ёнида фуқаро Ш.М.га тегишли бўлган сумка кўздан кечирилди. Натижада, сумкада 600 минг сўмлик жами 1800 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий ҳисобда 2500 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

28.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг