Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Фарғона-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган, фуқаро Х.У. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашина салонида юртимизга муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати қарийб 47 миллион сўмлик, жами 5940 қути турли номдаги тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
27.12.2018