Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1817
Амалдаги тартибларга кўра божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб ўтиш меъёрлари белгиланган. Аммо шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан мазкур меъёрлардан ортиқ бўлган товарларни декларацияламасдан божхона назоратидан яшириб олиб ўтиш ҳолатлари учрамоқда.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига  қарши курашиш бўлими ходимлари  катта миқдордаги сифати кафолатланмаган товар моддий бойликларнинг юртимизга кириб келишига доир божхона қоидабузарликларига чек қўйишди.

Жумладан, “Алмата–Нукус” йўловчи поездининг йўловчилари фуқаролар Е.К., Б.А., Р.С. ҳамда Д.К. лар умумий қиймати 143 миллион сўмдан ортиқ  бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари (қуруқ сут, хамиртуруш, сақич, шоколадлар), турли хил идиш-товоқларни божхона назоратидан яшириб олиб келишаётганлиги фош этилди.

Яна бир ҳолатда “Уфа–Тошкент” йўналишида кириб келган поезднинг йўловчиси фуқаро Ш.М. умумий қиймати 17  миллион сўмдан ортиқ  бўлган 34 турдаги 672 дона косметика товарларини йўловчилар учун мўлжалланган ўриндиқлар остига яшириб, божхона назоратига тақдим этмасдан ва декларацияламасдан олиб келаётганлиги аниқланди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

27.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг