Бироқ бу тартиб қоидаларни билсада четлаб ўтишга ҳаракат қилаётганлар учраб турибди. Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари бирлашган Араб Амирлигидан пойтахтимизда фаолият юритувчи хусусий корхоналардан бирининг номига келтирилган юкларни кўздан кечириш давомида яна бир божхона қоидабузарлигини фош этишди.
Ҳужжатларга кўра, контейнерда вазни 38 тоннадан ортиқ 1369 ўриндан иборат маиший техника товарлари ортилган бўлиши лозим эди. Аммо, божхона кўриги давомида келтирилган юклар билан ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовутлар кўзга ташланди.
Натижада, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча, жами қиймати 167,3 миллион сўмлик жами миқдори салкам 190 дона автомат кир ювиш машинаси, чанг ютгичлар ортилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
24.12.2018