Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йирик миқдордаги пиротехника воситалари ўз вақтида тўхтатиб қолинди
2030
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Йирик миқдордаги пиротехника воситалари ўз вақтида тўхтатиб қолинди

Тадбир давомида тумандаги автобус бекатларининг бирида фуқаро К.А. ва Ф.Б.лар шартли харидорга йирик миқдорда – 50 кг. пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ушбу пиротехника воситаларининг умумий қиймати – 11,5 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.  

26.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг