Айрим фуқароларимиз томонидан республикамиз божхона чегаралари нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб ўтишга бўлган уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари томонидан, фуқаро Б.Д. хамда унинг бошқарувидаги “Nexia” автомобили божхона назоратидан ўтказилганида, декларацияланмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, 10500 АҚШ долларини автотранспорт воситасининг ҳайдовчи ўтирадиган қисмининг пастки қопламаси остига хуфёна яширилган ҳолда олиб ўтишга бўлган уриниши фош қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
28.12.2018