Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника савдосига чек қўйилди
2244
Мамлакатимизда янги йил шукуҳи кезмоқда, барча жойларда байрамни юқори кайфиятда кутиб олиш учун арча ва ён атрофлар безатилмоқда, бироқ, орзиқиб кутилаётган янги йилда дилхираликлар келтириши мумкин бўлган пиротехника воситаларини айрим “қаҳрамонлар” ноқонуний даромад топиш мақсадида, бозорга чиқаришга уринишмоқда.
Пиротехника савдосига чек қўйилди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар тезкор вакиллари иштирокида Термиз шаҳри “Бўстон” маҳалласида жойлашган “Азия” номли ресторан ёнида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси О.Х.  3 миллион сўмлик  жами 6130 дона пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

24.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг