Фуқаро У.Ф. бошқарувида бўлган “Тойота Тундра” русумли автомашинаси божхона кўригидан ўтказилганида, салон олд ўриндикларининг орқа томонида жойлашган чўнтаклари ичидан 2 та қутида Remington номли 12 калибрли ов қуролининг 11 дона ўқлари қўшни давлатдан олиб кирилаётганлиги фош этилди.
Шунингдек ушбу пост орқали ўтаётган фуқаро Ш.Е.божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган
318 500 Россия рубли 2000 қозок тенгесини эгнидаги курткаси ва шимининг чўнтакларига яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
27.12.2018