Унда фуқаро Н.Д. 830 000 минг сўм эвазига оқ целлофан пакетга ўралган ўткир хидли, оч яшил рангли “наша” гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани Олтинкўл туманида сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шундан сўнг суриштирув жараёнида фуқаро Н.Д. синиқ асфальт бўлаги орасига яширилган “Наша” гиёхвандлик воситасига ўхшаш моддани ҳам тақдим қилди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Н.Д. мазкур маҳсулот тарқатувчиси – фуқаро Н.А. га бошлаб борди. Фуқаро Н.А Олтинкўл туманидаги қаровсиз ҳолатдаги бино ичида “марихуанна” гиёҳванд моддасига ўхшаш модданини яшираётганпайтида қўлга олинди.
Шундан сўнг фуқаро Н.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада хонадоннинг орқа томондаги омборхонасида 399,12 грамм ҳамда оғилхондаги самоварга яшириб қўйилган, 155,14 грамм “Гашиш” гиёхвандлик моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида жами 490,66 грамм “марихуанна” ҳамда 155,14 грамм “гашиш” гиёҳванд моддаси ашёвий далил тариқасида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.12.2018