Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Наманганда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини юртимизга олиб киришга бўлган уринишларни олдини олишга қаратилган қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

2.04.2022

245,4 миллион сўмлик товарларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди Тезкор хабарлар

Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

2.04.2022

Пойтахт божхоначилари мактабда тарғибот тадбири ташкил этишди Маданий-маърифий тадбирлар

Республикамиз бўйлаб ҳар бир ҳудудда танлаб олинган алоҳида мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларни божхона соҳасига қизиқтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

2.04.2022

Ёш божхоначилар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрида бўлишди Маданий-маърифий тадбирлар

“Театр - бу ибратхонадир” – дея театрга маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай таъриф берган бўлса, бугун Юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар.

2.04.2022

Андижонда мактаб ўқувчиларини божхона билан яқиндан таништиришга қаратилган учрашувлари давом этмоқда Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2022 йил 17 февраль куни божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир вилоят марказида мактаб танлаб олиниб, ёшларнинг божхона соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, божхона иши йўналишида мактаб ўқувчилари билан бевосита бошқарма ва божхона постларида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқларнинг ижроси таъминланмоқда.

2.04.2022

“Навоий” ЭИЗда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили

Ўзбекистон Республикаси Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан 2022 йил 17 февраль куни ,ожхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2.04.2022

Марказий божхона лабораториясида ўқув семинари бўлиб ўтди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилаётган экспертиза ишончлилигини таъминлаш ва ходимларнинг билимларини ошириш мақсадида мунтазам тарзда ўқув курслари ўтказилиб келинмоқда.

1.04.2022

Марказий Осиё давлатлари чегара ва божхона хизматларида таълим жараёнини такомиллаштириш учун янги платформа Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

29-31 март кунлари Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича кўмак дастури (БОМКА) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) чегарачилар коллежи билан ҳамкорликда Марказий Осиё давлатлари чегара ва божхона идоралари ўқув муассасалари раҳбарлари консорциумининг минтақавий семинарини ўтказди.

1.04.2022

Ёшлар тарбиясида барча бирдек масъулдир! Коррупцияга қарши кураш

Халқимизда бола тарбияси оиладан бошланади деган нақл бор. Зеро, ёш авлодни баркамол, етук бўлиб вояга етишида оила муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда ёшларни келажакда малакали кадр бўлиб етишишига жиддий эътибор қаратилмоқда ҳамда бу борада кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.

31.03.2022

Сирдарёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Жорий йилнинг 17 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар” масалалари бўйича йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, жойларда тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сирдарё туманида жойлашган Ўзбек-Хитой қўшма корхоналари раҳбарлари билан “Peng-Sheng” МЧЖ ҚКда очиқ мулоқот ўтказилди.

30.03.2022

Хоразм вилоятида Туркия билан ҳамкорлик лойиҳалари самарали амалга оширилмоқда Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Туркия билан ўзаро алоқаларнинг ривожини Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган жами 177 та қўшма корхоналарнинг 48 таси ёки 27,1 фоизи Туркия капитали иштирокида ташкил қилинганлигида ҳам кўришимиз мумкин.

30.03.2022

“Янгийўл” ТИФ божхона постида матбуот анжумани бўлиб ўтди Матбуот анжуманлари

Давлат божхона қўмитаси томонидан Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Янгийўл” ТИФ божхона постида матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчилар Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Ўртаовул Логистик” АЖ худудида жойлашган “Янгийўл” ТИФ божхона пости ва бир қатор экспортёр корхоналарга ташриф буюришди.

29.03.2022

Тадбиркорлар муаммолари жойларда ўрганилмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Республикамиз божхоначилари томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг божхона расмийлаштируви билан боғлиқ муаммолари жойларга чиқилган холда ўрганиб уларнинг фаолиятлари янада содда ва қулай шароитга келиши юзасидан таклифлар тингланмоқда.

29.03.2022

Қорақалпоғистонда оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди Матбуот анжуманлари

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида бошқарма томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар, асосий кўрсаткичлар, шунингдек, ҳозирги кунда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги боис бир қатор чегара ўтказиш пунктлари фаолияти фуқаролар ҳаракати бўйича қайта тикланганлиги натижасида жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш нормалари ҳақида кенг оммага етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар билан матбуот анжумани ташкил этилди.

29.03.2022

603 миллион сўмлик уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Товар-моддий бойликларининг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилиши, айланиши ва сақланишига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

29.03.2022

Найранг иш бермади Тезкор хабарлар

Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

29.03.2022

“Спарк”даги биологик фаол қўшимчалар манзилига етиб бормади Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудида ноқонуний айланувига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда.

29.03.2022

Қашқадарёда божхоначилар ва ўқувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан ёшларни божхона соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек ёшлар ўртасида тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

29.03.2022

Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди Тезкор хабарлар

Товар-моддий бойликларини мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

29.03.2022

Самарқандда ходимларнинг малакаси оширилди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг божхона иши йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув машғулоти бўлиб ўтмоқда.

29.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг