Навбатдаги учрашув, Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Яқубов бошчилигидаги божхона ходимлари вилоятда фаолият юритаётган “Саховат текс” МЧЖда сайёр учрашув ўтказдилар.
Учрашув давомида бугунги кунга келиб барча тармоқлар қаторида божхона органлари фаолиятида ҳам рақамлаштириш тизимига ўтилаётганлиги, бунинг натижасида эса соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш юзасидан тизим раҳбарлари томонидан тегишли чора тадбирлар амалга оширилаётганлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ташкил этилган учрашув давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни, чет элдан импорт қилинаётган асбоб-ускуналар, хорижга чиқарилаётган тайёр экспорт маҳсулотлари кўздан кечирилди.
Учрашув якунида, божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефонига ҳамда вилоят божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (74) 224-76-00 рақамли телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
29.03.2022