Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан Андижон шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабларида мактаб ўқувчилари учун божхона соҳаси билан таништиришга қаратилган учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Андижон бокс мактаби дея тан олинган 50-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Учрашув давомида чегара божхона постлари фаолияти, ҳусусан мавжуд божхона теҳник воситалари ёрдамида аниқланаётган ҳуқуқбузарликлар, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш жараёнлари, бунда божхона хизматчисининг мамлакат тинчлиги ва тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шарафли ва машаққатли божхоначи касбига қизиқиш билдирган ёшларга даставвал божхоначи бўлиш учун етарли билим савиясига эга бўлишлари, шунингдек уларнинг ҳулқ атвори ва таълим даражаси муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритилди.
2.04.2022