Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
603 миллион сўмлик уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
1101
Товар-моддий бойликларининг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилиши, айланиши ва сақланишига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
603 миллион сўмлик уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Э.Д. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Н.га тегишли бўлган қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, юклар орасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 603 млн. сўмлик жами 43 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

29.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг