Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда божхоначилар ва ўқувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
749
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан ёшларни божхона соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек ёшлар ўртасида тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Қашқадарёда божхоначилар ва ўқувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бу борадаги навбатдаги учрашув Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.

Тадбир аввалида соҳа мутахассислари томонидан ўқувчи ёшларга Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби, абитуриентларга қўйиладиган талаблар, танлов босқичлари ва институтда курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Божхона институти ҳаётига оид тайёрланган видеоролик тадбир иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларига божхона соҳаси ҳақида батафсил маълумотлар берилди ҳамда божхона фаолиятига оид видеороликлар намойиш этилди.

Ўқувчи ёшларда ўзгача таассурот қолдирган учрашув савол-жавоб тарзида давом эттирилди ва иштирокчилар бир қанча маълумотларга эга бўлди.        

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда пойдевор яратиш, шу билан бирга, божхона касбини эгаллашда кўмакдош бўлишдир.

29.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг