Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонда оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди
7617
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида бошқарма томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар, асосий кўрсаткичлар, шунингдек, ҳозирги кунда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги боис бир қатор чегара ўтказиш пунктлари фаолияти фуқаролар ҳаракати бўйича қайта тикланганлиги натижасида жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш нормалари ҳақида кенг оммага етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар билан матбуот анжумани ташкил этилди.
Қорақалпоғистонда оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди

Тадбирда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Тасбаев бошқарма томонидан ўтган 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар, асосий кўрсаткичларга, шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда ТИФ қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш орқали экспорт салоҳиятини ошириш, импортни оптималлаштириш йўналишида олиб борилаётган изчил ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, 2021 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан қиймати 431 млн АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.

Умумий қиймати 646,66 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи Қорақалпоғистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг 66% товарлар экспортига тўғри келади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан асосан полиэтилен, артемия цистаси, кунжут маҳсулотлари, пахта толаси, пропилен, қизилмия илдизи ва унинг экстракти, ип калава, кальцинирланган сода ҳамда тери маҳсулотлари дунёнинг Туркия, Хитой, Россия, Латвия, Қозоғистон каби бир қатор давлатларига экспорт қилинди.

Технологик асбоб-ускуналар, кимё саноати маҳсулотлари, ёғоч ва тахта, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари каби умумий қиймати 215,45 млн АҚШ долларига тенг маҳсулотлар бошқарма томонидан импорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври давомида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан божхона органларининг ўз фискал вазифаларини амалга ошириш доирасида божхона тўловларидан
334 млрд 511 млн сўм пул маблағлари давлат бюджетига ўтказилганлиги таъкидланди.

Матбуот анжумани давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сон Қарорининг мазмун моҳияти ва унда белгиланган нормалар тадбир иштирокчиларига батафсил тушунтирилди.

Матбуот анжумани якунида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоб берилди.

Бу каби ташкил этилаётган матбуот анжуманлари божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисобини халққа етказиш, божхона органларининг оммавий ахборот воситалари, журналист
ва блогерлар билан соҳа фаолиятига доир ҳар қандай вазиятда ҳамкорликда ишлаш, соҳа шаффофлигини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

29.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг