Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди
828
Товар-моддий бойликларини мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилди.

Жумладан, божхона  пости ходимлари томонидан хориждан юк контейнерида келтирилган сув насоси эҳтиёт қисмлари товарларининг инспекцион кўрик мажмуаси тасвирлари ва йўл юк кузатув ҳужжатлари ўртасидаги маълумотларнинг ўзаро номувофиқлиги сабабли юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, контейнерларда ҳужжатларда қайд этилмаган 2 млрд. сўмдан ортиқ 84 010 дона турли хилдаги хўжалик моллари борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда мазкур пост ходимлари томонидан аниқланган ҳолатларда эса, юк ҳужжатларида кўрсатилмаган,  аммо юк контейнерларида юкланган 201 млн. сўмлик 7 турдаги хўжалик товарлари ва 127 млн. сўм қийматдаги 377 дона насосларни ҳимоялаш ускуналари товарлари ҳам фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

29.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг