Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Навоий” ЭИЗда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди
7686
Ўзбекистон Республикаси Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан 2022 йил 17 февраль куни ,ожхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Навоий” ЭИЗда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

  Хусусан, Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган  тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва олдини олиш юзасидан Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда вилоятнинг туманлар кесимида бир ойда 2 маротаба учрашувлар ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.

Мазкур режа асосан навбатдаги сайёр учрашув Кармана туманидаги Навоий эркин иқтисодий зонасида бўлиб ўтди.

Сайёр учрашув давомида тадбиркорлик суъбектлари томонидан божхона органларига 7 та мурожаат келиб тушди.

Шундан, 3 та мурожаат Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги “Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 531-сон қарори талаблари бўйича импорт қилинадиган юкларни божхона омборига олиб киришда амалга ошириладиган процедуралар билан боғлиқ бўлиб, ушбу масалалар жойида ижобий ҳал қилинди.  

-  1 та мурожаат божхона қийматини аниқлашнинг 3-усулига оид бўлиб, уни қўллашда божхона қийматини белгиланиши тўғрисида тадбиркорлик суъбектларига енгилик яратиш мақсадида ДБҚга таклиф юборилганлиги ва бугунги кунда божхона органларидаги мавжуд базалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида божхона ходимлари томонидан тадбиркорга батафсил тушунтиришлар берилди.

- 1 та мурожаат бўйича МЧЖ номига Хитой давлатидан олиб келинаётган импорт товарларининг СIF етказиб бериш шарти бўйича йўл харажатлари қандай тартибда ҳисобланиши тўғрисида божхона ходимлари томонидан тадбиркорлик суъбектига тушунтиришлар берилиб, мазкур МЧЖ томонидан суғурта полиси тақдим қилиши ва суғурта полисидаги суғурта қиймати товар қийматига қўшилиб божхона тўловлари ҳисобланиши тўғрисида маълумот берилди.

- 1 та мурожаат бўйича божхона ходимлари томонидан “Масофавий декларациялаш” божхона пости ташкил қилингандан сўнг тадбиркорлар ушбу божхона постига мурожаат қилиши учун божхона постига келиши шарт эмаслиги, шунингдек транспорт воситаларига божхона идентификация воситалари (пломба) қўйиш ҳамда ЮЕБНКларини расмийлаштириш ушбу ҳудуддаги ТИФ божхона пости томонидан амалга оширилиши тушунтириб ўтилди.

- 1 та мурожаат бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарори талаблари асосида транспорт воситаларига ҳисобланган утилизация йиғимини бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида тадбиркорлик суъбектларига божхона ходимлари томонидан қарор талаблари батафсил тушунтирилди.

Тадбир якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефонига ҳамда вилоят божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (79) 223-08-65 рақамли  телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг