Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
907
Божхона органлари томонидан махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини юртимизга олиб киришга бўлган уринишларни олдини олишга қаратилган қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Наманганда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Заркент-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Б.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 70 миллион сўмлик 6500 қути  Ўзбекистон Республикаси акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари ҳамда 215 дона энергетик ичимликлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган, фуқаро Ж.А бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси Янгиқўрғон тумани Қизилёзи МФЙ ҳудудида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида автомашина салонига яширинча жойланган, муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 27 миллион сўмлик 1790 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг