Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрида бўлишди
735
“Театр - бу ибратхонадир” – дея театрга маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай таъриф берган бўлса, бугун Юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар.
Ёш божхоначилар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрида бўлишди

Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.

Бу борада божхона органларида миллий ғоя тарғиботини, маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Кадрлар бўлими билан ҳамкорликда ёш ходимларнинг Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташрифи ташкил этилди.

Театрда ёш ходимлар “Асл хазина” номли спектаклни томоша қилишди. Шунингдек, ходимлар театрдаги экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

Мазкур ташкил этилган тадбир  ёш божхоначиларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришларига, уларнинг маданий-маънавий онги ва тафаккурини янада бойитишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Элёр Рашидов,

Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

бошланғич ташкилот етакчиси

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг