Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан танлаб олинган Тошкент шаҳридаги 114-сонли умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари иштирокида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда соҳа ходимлари ўқувчилар билан бўлган дўстона самимий суҳбатларда уларга Ватанимизга ва халқимизга сидқидилдан, ҳалол ва садоқат билан хизмат қилиш кераклигини таъкидлаб, бугунги кунда ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтишди.
Шу ернинг ўзида Божхона институтига ўқишга топширишни мақсад қилган ўқувчиларнинг бирламчи ҳужжатлари қабул қилинди.
Ўтказилган ушбу тадбир қизғин сухбатларга бой бўлиб, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тадбир иштирокчиларидан тўлиқ жавоблар олишди.
2.04.2022