Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “МАН” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги натижасида, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 245 400 000 сўмлик 3 хил турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.04.2022