Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразм вилоятида Туркия билан ҳамкорлик лойиҳалари самарали амалга оширилмоқда
7757
Туркия билан ўзаро алоқаларнинг ривожини Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган жами 177 та қўшма корхоналарнинг 48 таси ёки 27,1 фоизи Туркия капитали иштирокида ташкил қилинганлигида ҳам кўришимиз мумкин.
Хоразм вилоятида Туркия билан ҳамкорлик лойиҳалари самарали амалга оширилмоқда

2021 йилда Туркия сармояси иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида жами 120,7 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Хоразм вилоятида Туркия билан ҳамкорликда ташкил қилинган ва бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритиб келаётган корхоналарга мисол сифатида Янгиариқ туманидаги “GLOBAL FOOD IMPEX” МЧЖ қўшма корхонасини келтириш мумкин.

Ушбу корхонада замонавий иссиқхона ташқил қилиш лойиҳаси (лойиҳа қиймати – 72,5 млн.доллар) 2 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, Янгиариқ тумани Қўриқтом қишлоғида  жами 40 га ва Тупроққалъа туманида 10 га иссиқхона ташкил қилинмоқда. Бугунги кунда Янгиариқ туманида 25 га иссиқхона ишга туширилган. Қолган қисмида қурилиш ишлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилган лойиҳаларга мисол сифатида қишлоқ хўжалиги йўналишида Хазорасп туманида “ALMA TARIM” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан (лойиҳа қиймати – 0,3 млн. доллар) “Интенсив боғ ташкил қилиш” лойиҳаси, Урганч туманида “BENE FRUITS” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан (лойиҳа қиймати – 1,4 млн. доллар) “Инвитро усулида кўчат етиштиришни ташкил қилиш” лойиҳаси ҳамда саноат йўналишида Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги “AGROCON GREENHOUSE SYSTEM XORAZM" МЧЖ қўшма корхонасида (лойиҳа қиймати – 7,5 млн.доллар)  “Иссиқхона ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси амалга оширилган.

Шу билан бир қаторда, 2021 йилда Янгиариқ туманида “ODAS Enerji CA” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан умумий қиймати 105,0 млн. долларга тенг бўлган (100,0 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) ва йиллик қуввати 174 МВт.ни ташкил қилувчи газ-поршенли электр станцияси ташкил қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда объектда 80% қурилиш ишлари якунланиб, параллел равишда объектни босқичма-босқич ишга тушириш чоралари кўрилмоқда. Жорий йилнинг 10 март куни инвесторлар томонидан олиб келинган 6 та электр энергияси ишлаб чиқарувчи генераторларнинг 2 таси ишга туширилиб, Ўзбекистон энергетика тизимига 36 МВт электр энергияси етказиб берилиши йўлга қўйилди. Қолган 4 та генераторларни тез фурсатда ишга тушириш ҳамда қўшимча 4 та генераторларни олиб келиш ишлари олиб борилмоқда. Статистик маълумотларга кўра 2021 йилда ушбу лойиҳа доирасида 58,0 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

Туризм йўналишида бугунги кунда Урганч шаҳрида "SHAVOT GRAND PLAZA" МЧЖ шаклидаги кўшма корхонаси томонидан (лойиҳа қиймати – 3,4 млн. доллар) мехмонхона ташкил қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ташқи савдо кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, кейинги уч йилда Хоразм вилояти ҳамда Туркия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 186 млн. долл. (2019 йилга нисбатан 2,6 баробар ошган) шу жумладан экспорт – 56 млн. долл. (4,7 баробар) ҳамда импорт ҳажми 130 млн. долл. (2,2 баробар) ташкил қилган.

Туркияга экспорт қилинадиган товарларлар номенклатурасини асосан ип калава, мева-сабзавот, минерал ўғит, тўқимачили маҳсулотлари ва бошқалар ташкил этади. 2021 йилда амалга оширилган экспорт ҳажми вилоятнинг жами экспортининг 13 фоизини ташкил қилади.

Туркиядан импорт қилинадиган товарлар қуйидагиларни ташкил этади: технологик асбоб ускуналар, транспорт воситалари ва эхтиёт кисмлари, кимёвий маҳсулотлар, метал ва метал буюмлар, электротехника маҳсулотлари, қўчатлар, пластмасса маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқалар. 2021 йилда амалга оширилган импорт ҳажми вилоятнинг жами экспортининг 24,3 фоизини ташкил қилади.

30.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг