Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда ходимларнинг малакаси оширилди
902
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг божхона иши йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув машғулоти бўлиб ўтмоқда.
Самарқандда ходимларнинг малакаси оширилди

Машғулотлар жорий йилнинг 17 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида божхона тизимида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси доирасида ташкил қилинди.

Контрабандага қарши курашиш, товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш, божхона расмийлаштируви жараёнида статистик қийматни белгилаш ҳамда Божхона кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар мавзуларида Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети бошлиғи, доцент М.Дўстов, катта ўқувчилар М.Мирсагатов, А.Сагитов, Ш.Лутфуллаевлар дарс ўтишди.

Ўқув дарси давомида божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштирув жараёнида юзага келаётган хато ва камчиликлар, амалиётга жорий этилиши кутилаётган меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг афзалликлари юзасидан тушунчалар берилиб, ходимларни қизиқтирган масалалар юзасидан берилган саволларига жавоб қайтарилди.

Тизим самарадорлигини янада ошириш борасида божхона пости ходимларининг фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланди.

Сайёр ўқув машғулотлари давом этмоқда.

 

29.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг