Мулоқот давомида ушбу ҳудуддаги қўшма корхоналар номига чет давлатлардан олиб келинган товарларни божхона қийматини аниқлашда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича бошқармага қилинган мурожаатлар юзасидан бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлар томонидан муаммолар жойида ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Адлия вазирлигидан рўйҳатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича” Йўриқнома талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиб-таомиллари батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, республика экспорт салоҳиятини ошириш, ТИФ қатнашчиларининг экспортга мўлжалланган товарларини тез божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мақсадида куну-тун навбатчилик ташкил этилганлиги тадбир иштирокчиларига эътиборига етказилди.
Тадбир якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефонига ҳамда вилоят божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (67) 225-48-67 рақамли телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.03.2022