Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Спарк”даги биологик фаол қўшимчалар манзилига етиб бормади
815
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудида ноқонуний айланувига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда.
“Спарк”даги биологик фаол қўшимчалар манзилига етиб бормади

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида   тадбир ўтказишди.

Навбатдаги ўтказилган тадбирлар доирасида “Спарк”  русумли транспорт воситаси туман ҳудудида тўхтатилиб, транспорт воситаси кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт воситасининг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, Республикамизга қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 907 қути биологик фаол қўшимчалари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларнинг қиймати қиймати 73 млн. сўмни ташкил этди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

29.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг